Тоттини мукофотлашди

1 июнь, 19:36 177

Тоттини мукофотлашди

“Рома” жамоасининг собиқ аъзоси Франческо Тотти УEФА президенти Александр Чефериндан футболдаги натижалари ва юксак инсоний фазилатлари учун махсус совринни қабул қилиб олди.

“Ушбу мукофот ўзига хос натижалар ва улкан проффесионаллик хамда яхши шахсий хусусиятларга эга бўлганларга топширилади. Тоттида эса бу сифатларнинг барчаси мужассам”, - деб айтиб ўтди Европа футболи амалдори.

28 май куни Тотти “Рома” сафида “Женоа”га қарши ўйинда ўзининг сўнгги ўйинини ўтказган эди. 1993 йилдан буён “бўрилар” сафида тўп сурган Тотти 786 баҳсда майдонга тушган ва 307 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Тотти мазкур совринни қўлга киритган ўн еттинчи футболчи бўлди. Унга қадар Жак Делор (Франция), Ги Ру (Франция), Хуан Сантистебан (Испания), Бобби Робсон (Англия), Паоло Мальдини (Италия), Эрни Уокер (Шотландия), Франк Райкард (Голландия), Вильфрид Штрауб (Германия), Альфредо Ди Стефано (Испания), Бобби Чарльтон (Англия), Эйсебио (Португалия), Раймон Копа (Франция), Джанни Ривера (Италия), Франц Беккенбауэр (Германия), Йохан Круифф (Голландия), Йозеф Масопуст (Чехия)лар ҳам УEФА президенти томонидан тақдирланишган эди.