"Уэмбли"даги супер жангни қанча мухлис тўғридан тўғри томоша қилади?

  • 30 январь, 2017, 21:55
  • 0
  • Бокс

Украиналик Владимир Кличко ва супер оғир вазн тоифасининг IBF версияси бўйича жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуа ўртасидаги жангни салкам 90 минг нафарга яқин мухлим тўғридан тўғри томоша қилади.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур жанг учун чиқарилган 80 минг чипта ўз эгасини топиб бўлган. Бу эса Буюк Британияда битта жанг учун сотилган чипталар бўйича янги рекорд ҳисобланади.

joshua - klitschko

Олдинги рекорд 2014 йилда ўрнатилган. Карл Фроч ва Жордж Гроувс ўртасидаги қарама-қаршликни томоша қилиш учун 80 мингга яқин чипта сотилган.

Эслатиб ўтамиз, жанг 29 апрель куни Лондондаги муҳташам "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!