"Uzbek Tigers" таркибида "Patriot boxing team"га қарши янги "йўлбарслар" жанг қилади

18 апрель, 09:35 2429

 

 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида "Uzbek Tigers" боксчилари сўнгги учрашувини "Patriot boxing team" жамоасига қарши ўтказадиган бўлди.

"С" гуруҳида тўққиз очко жамғариб, муддатидан олдин плей-оффга йўлланма олган "Uzbek Tigers" жамоаси мураббийлари олтинчи тур учрашувида захирадаги истеъдодли ёш боксчиларни синовдан ўтказишга қарор қилди.

21 апрель куни Пермь шаҳрида бўладиган учрашувга WSB турнирининг жорий мавсумида умуман рингга чиқмаган тўрт нафар боксчи ва ишончли ғалабалари билан мухлислар ишончини оқлаб келаётган Аброржон Қодировни жалб қилинди.

SPORTS.uz “Uzbek Tigers” ва “Astana Arlans” жангидан жонли видеотрансляцияни амалга оширмоқда

Ҳасанбой Дўсматов WSB мусобақасидаги 13-ғалабасини қўлга киритди

“Uzbek Tigers" - “Astana Arlans” ўртасидаги супержанг SPORTS.uz объективида

"Uzbek Tigers" мураббийлари "Astana Arlans"га қарши супержангга Ҳасанбой Дўсматов бошчилигида энг кучли таркибни туширади

Бугун Ҳасанбой Дўсматов жанг қилади

Енгилмас жамоани йирик ҳисобда мағлуб этган “Uzbek Tigers” плей-офф йўлланмасини нақд қилдими?

Гуруҳ беллашувларининг сўнгги учрашувида қуйидаги боксчилар "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

52 килограмм

Аброржон Қодиров - Вячеслав Ташкараков

60 килограмм

Улуғбек Дўсмуродов - Константин Богомазов

69 килограмм

Одилжон Аслонов - Артём Зайцев

81 килограмм

Мадиёр Саидраҳимов - Павел Пилягин

+91 килограмм

Мирзобек Ҳасанов - Артём Сутленков

Учрашувга оид қизиқарли маълумотлар, тафсилотлар ва янгиликларни SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz