Ва ниҳоят! Мартин Касерас ўзига жамоа топди

 

“Ювентус” жамоасининг уругвайлик собиқ футболчиси, эркин агент мақомида юрган Мартин Касерас расман “Саутгемптон” аъзосига айланди.

“Авлиёлар” расмий сайтида маълум қилинишича, Касерас жорий мавсум охиригача “Саутгемптон”да тўп суради.  29 ёшли Касерес Англия клубида 12-рақамда ўйнайди.

Аввалроқ Касерес “Милан” билан музокаралар ўтказди, аммо томонлар молиявий шартларни келиша олмаганди. Шунингдек, уругвайлик футболчининг хизматларига “Локомотив Москва” қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!