WSB VII мавсум: Бугун "Uzbek Tigers" ва "Astana Arlans" боксчилари куч синашади


Хабарингиз бор, бугун 1 апрель куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсум гуруҳ босқичи навбатдаги жангларига мезбонлик қилади.

Мазкур беллашувларда мусобақанинг “С” гуруҳида баҳс олиб бораётган жамоалар “Uzbek Tigers” ва “Astana Arlans” боксчилари куч синашади. Жанглар 18:30да старт олади.

Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилигида “Patriot Boxing Team” Хитойнинг “China Dragons” боксчиларини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” жамоаси “С” гуруҳида 6 очко билан “Astana Arlans”дан (12) кейин иккинчи ўринда бормоқда. Рус жамоаси ҳисобида 4 очко мавжуд бўлса, хитойликлар 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Бугунги беллашувларда рингга чиқадиган боксчилар билан танишинг:

49 кг:
Ҳасанбой Дўсматов – Темиртас Жусупов

56 кг:
Абдулҳай Шораҳматов – Илёс Сулейменов

64 кг:
Элнур Абдураимов – Дилмирод Мижитов

75 кг:
Исроил Мадримов – Сапарбай Айдаров

91 кг:
Зуҳриддин Маҳкамов – Антон Пинчук

GROUP C

 

PTS

MATCHES

BOUTS

Жамоалар

TOTAL

TOTAL

WINS

LOSSES

DRAWS

TOTAL

WINS

LOSSES

TD

WO

1. ASTANA ARLANS (Қозоғистон)

12

4

4

0

0

20

16

4

0

0

2. UZBEK TIGERS (Ўзбекистон)

6

4

2

2

0

20

13

7

0

1

3. PATRIOT BOXING TEAM (Россия)

4

4

1

3

0

20

7

13

0

0

4. CHINA DRAGONS (Хитой)

3

4

1

3

0

20

4

16

0

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!