Хорди Альба "Барселона"дан кетмоқчи

8 май, 18:54 393

Хорди Альба

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Алба фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Don Balon нашри тарқатаётган хабарга қараганда, испаниялик футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

28 ёшли футболчи агарда, жамоа бошқаруви, Луис Энрикенинг ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэга топшириладиган бўлса, каталонияликлар сафини тарк этишини маълум қилган. Айни шу ҳолатдан эса “шаҳарликлар” фойдаланиб қолишни мўлжаллашаяпти.

Қайд этиш жоиз, Хорди Альбанинг Каталония клуби билан тузилган шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.