“Ярадор” Левандовски “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушади

10 апрель, 22:55 742

“Ярадор” Левандовски “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушади


Германия чемпионатида тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилаётган Роберт Левандовски “Реал” билан бўладиган ЕЧЛ 1/4 финал илк учрашувида майдонга тушади.

Польшалик футболчи “Боруссия Д” билан бўлган Бундеслига 28-тур баҳсида  елкасидан жароҳат олган ва иккинчи бўлимда алмаштирилган эди.

Ҳа, Роберт жароҳат олган, аммо чоршанба кунги ўйинда унинг майдонга тушишига ҳалақил қилмайди, – дейди мюнхенликлар устози Карло Анчелотти.

Левандовски бу мавсум 26 голга муаллифлик қилган. “Бавария” – “Реал” баҳси 12 апрел куни “Альянц Арена”да бўлиб ўтади.