Йўл ҳаракатини бузувчи футболчилар

Бугун биз машхур футболчиларинг ўз автоуловида йўл қўйган қоидабузарликлари тўғрисида ҳикоя қиламиз.

“Қизил”да ҳаракатланувчи Роналду

Роналду ҳар доим барчанинг диққат марказида бўлиб келган. Нафақат, майдонда, балки, унинг ташқарисида ҳам. “Лас-Пальмас”га қарши ўйиндан сўнг эса португалиялик форвард ўзининг суюклиги – Жоржина Родригес билан “Сантьяго Бернабеу”ни тарк этаётганида светофорнинг “қизил” чироғида ҳаракатни давом эттиради. Эътиборлиси эса, мазкур ҳолатни полициячилар кўрган бўлсаларда, “сукут сақлаш”ни ўзларига маъқул кўришган.

Шарбатларни хуш кўрувчи Яя Туре

2016 йилнинг 13 декабр куни “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини олдириб қўяди. Англияда Испаниядагидан фарқли ўлароқ, барчага бирдек, муносабатда бўлишларини кўрмоқдамиз. Энди кот-д`ивуарлик футболчи 18 ой машина ҳайдаш олмайди. “Шаҳарликлар”нинг 33 ёшли футболчисини Лондонда спиртли ичимлик ичган холида полициячилар тўҳтатишади. Унинг агенти эса Турени умуман спиртли ичимликлар ичмаслигини ва унинг “кола”сига қайердандир алкогол маҳсулоти “қўшилганлиги” тўғрисида баёнет беради. Айтганча, Яя мазкур ҳолат юзасидан 54 минг фунт миқдорида жарима ҳам тўлашга мажбур бўлади.

Қоидабузар Брозович

“Интер” таркибида ёрқин ўйин намойиш этаётган Марсело Брозович ҳайдовчилик гувоҳномасини бундан бир ярим йил муқаддам “олдириб” қўйган. Аммо мазкур ҳолат хорватиялик футболчининг қишда ўз Ватанида ВМW Х6 рулига маст ҳолатда ўтиришига тўсқинлик қилмайди. Қолаверса, Брозович икки бор светофорнинг “қизил” чироғида ҳаракатни давом эттирганига нима дейсиз?

Дуглас Коста: Трамвай билан “юзлашув”

2015 йил сўнггида “Бавария” вингери йўл транспорт ходисасига дучор бўлади. Гап шундаки, Ауди Q6 нинг чамбарагини бошқариб кетаётган Костанинг акаси Стефано “қизил”да ҳаракатланади ва трамвай билан тўқнашиб кетади. Яхшиямки, на трамвайдагиларга ва на акасининг ёнида ўтирган Дуглас ва унинг агентига ҳеч қандай зиён етмайди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!