Зидан финал учун 25 футболчини рўйхатдан ўтказди

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан эртага бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”га қарши ўйин учун 25 нафар футболчини қайдномага киритди. Бу ҳақда “қироллик клуби”нинг расмий сайти хабар бермоқда.

Қуйида улар билан таништирамиз.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Рубен Яньес.

Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Пепе, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Фабиу Коэнтрау, Данило.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Хамес Родригес, Касемиро, Матео Ковачич, Лука Модрич, Марко Асенсио, Иско, Энзо Зидан.

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Мариано, Альваро Мората.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин эртага Тошкент вақти билан 23.45 да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!