"Бухоро" Саломов борасидаги хабарни тасдиқлади

Бир неча кун илгари "Бухоро" клубига собиқ футболчи Шавкат Саломовнинг бош директор этиб тайинлангани тўғрисида сайтимиз орқали хабар бергандик. Бугун клуб матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади ва қуйидаги мазмунда эълон қилди:

"Хабарингиз бор, «Бухоро» жамоаси Суперлиганинг ўтган мавсумида ўн учинчи ўрин билан кифояланди ва Суперлига билан хайрлашди.

Жорий йилнинг 9 январь куни футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилишида «Бухоро» футбол клубига янги бош директор этиб Шавкат Саломов Расулович тайинланди.

Шавкат Расулович ҳамда Улуғбек Истамовичга янги мавсумда «Бухоро» футбол жамоасини қайта шакллантириб Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди. Умид қиламизки, янги мавсумда ишқибозлар севимли жамоаларини ўз уй стадионида қўллаб-қувватлаб, жамоа ғалабаларидан баҳраманд бўлишади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
12/01/2024 08:03
ШАВА БОС .
ОМАД
Sevdiyor Mardonov
11/01/2024 18:08
Ilohim xayirli bõlsin