Почеттино "Челси"нинг еврокубокларга чиқиш имконияти ҳақида: Менимча, йўқ!

Маурисио Почеттино "Челси"нинг еврокубокларга йўл олиш имкониятини баҳолади. 

"Кўклар" АПЛ 29-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда "Арсенал"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Ҳозир келажак ҳақида гапириш қийин. Сабаби, бу беллашувдан кейин ўзимизни ёмон ҳис қиляпмиз. Мақсадлар ҳақида гапира олмайман. 

Агар биз шанба кунидаги каби ўйнасак, ("Манчестер Сити"га қарши) ҳаммаси кўзлаганимиздек бўлишига ишонаман. Бироқ бугун (кеча) кўрсатган ўйинимиз билан менимча, йўқ",
- деди "аристократлар" устози. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!