Расман! "Насаф" Франция чемпионатида ўйнаган ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади (видео)

Давралар оралиғидаги трансфер ойнасидан унумли фойдаланаётган "Насаф" ўз таркибига янги футболчи - Жамбули Жигаурини қўшиб олди.

У шу кунга қадар Грузия, Македония, Франция, Қозоғистон жамоаларида тўп тепган. Жаба Грузия миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Жигаури фаолияти давомида 86 та гол уриб, 40 маротаба ассист қайд этган. 31 ёшли грузиялик ярим ҳимоячи бугун қаршиликлар билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.

"Аждарлар" матбуот хизмати уни қуйидаги видео билан таништирди.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсунов Рамазон
13/07/2023 00:33
Зур энди битта зур хужумчи олса яна ало буларди.
&
Олға насаф
13/07/2023 13:11
Ҳужумчи олиш керак Насафга ярим ҳимоячиларимиз ўзи зўр эдику!!!!