Элдор Шомуродов: Терма жамоанинг асосий таркиби узоқ вақт бир ерга жам бўлмагани учун ҳам бизга ушбу йиғин зарур эди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғинга бош мураббий аксарият легионерларимизни чақириб, асосий таркибни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
Италиянинг "Женоа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов ҳам юртимизга етиб келди. Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА матбуот хизмати ҳужумчимиз билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-Йиғин давомида Гана ва Ироқ термалари билан ўйнаймиз. Ушбу учрашувлар биз учун қай даражада фойдали, деб ўйлайсиз?
Олдимизда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Уларни ҳисобга олсак, ташкил этилган назорат учрашувлари биз учун жуда керак. Чунки узоқ вақт давомида терма жамоанинг асосий таркиби бир ерга жам бўлмаган эди. Саралаш ўйинларига яхши тайёргарлик кўриб олиш учун уюштирилаётган ўртоқлик ўйинлари жуда муҳим деб ҳисоблайман.
-Терма жамоанинг асосан ички чемпионатда ҳаракат қиладиган футболчилардан иборат таркибини кузатдингизми?
Ҳа, мен улар иштирокидаги назорат учрашувларини томоша қилдим. Бироқ ўйинни тўлиқ кўрдим, дея олмайман.
Фикрлар