Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Реал", ПСЖ, "Арсенал" Дортмунддаги янги юлдузга харидор

Нархи ошиб боряпти

Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида тўп сурувчи марказий ҳимоячи Жоан Гаду Европанинг бир қатор етакчи клублари диққат марказида турибди.

Arsenal Radar нашри хабарига кўра, 19 ёшли француз футболчисига «Пари Сен-Жермен», Лондоннинг «Арсенал»и ҳамда Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, ҳозирча «Боруссия» ёш ҳимоячини сотиш имкониятини кўриб чиқаётгани йўқ.

Гаду ўтган ёзда «Ред Булл Зальцбург» таркибидан «Боруссия»га 19,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. У немис клуби сафида барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол уриш ёки голли пас беришга муваффақ бўлмади.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг трансфер қиймати ҳозирда 28 миллион еврога тенг.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ