Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Расман! Тони Фергюсоннинг навбатдаги жанг санаси эълон қилинди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У "UFC 262" турнирида октагонга кўтарилади.

UFC Тони Фергюсон ва Бенеил Дариуш ўртасидаги жанг санасини расман эълон қилди.

Жанг 15 май куни Лас-Вегасда ташкил этилувчи "UFC 262" турнири доирасида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий воқеаси Майкл Чендлер ва Чарльз Оливейра ўртасидаги енгил вазн тоифасидаги жанг бўлади.

Маълумки, Фергюсон кетма-кет икки мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, Дариуш олтита серияли ғалабага эришган.

Шунингдек, ушбу жанг кечасидан ўрта вазн тоифаси вакиллари Жек Херманссон ҳамда Эдмен Шахбазян қарама-қаршилиги ҳам ўрин олган. 

Фёдор Емельяненконинг навбатдаги рақиби маълум
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ