Ўзбекистон - Венесуэла ўйинида 7 та гол бўлди
Хет-трик ҳам бор
Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Венесуэла ёшлар термасини йирик ҳисобда мағлуб этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистонда ўтказилган иккинчи беллашувда Ўзбекистон 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг энг фаол футболчиси Камрон Юсупов бўлди — у рақиб дарвозасига учта гол урди. Юсупов 15, 45 ва 53-дақиқаларда аниқ зарбалар йўллади. 28-дақиқада эса Қувончбек Абраев пенальтидан гол урди. Ўзбекистон термасининг бешинчи голи 70-дақиқада Беҳруз Кўпайсинов томонидан киритилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасида 13 ноябрь куни бўлиб ўтган илк ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида ниҳоясига етган эди. Ўшанда Ўзбекистон термаси сафидаги голлар муаллифлари Даврон Тўлаганов ва Шораҳим Шораҳмедов бўлган.
Изоҳлар (0)