Абумалик Халаков "Губернатор кубоги" финалида жанг қилди

  • 24 апрель, 2021, 20:15
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган "Губернатор кубоги" турнири ўзининг якуний қисмига етиб келди. Бугун ушбу анъанавий мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси ҳал қилувчи баҳсларга Ўзбекистон терма жамоасидан беш нафари етиб келди.

 Финалга чиққан вакилларимиз орасида -60 кгдаги боксчимиз Абдумалик Ҳалаков биринчи бўлиб рингга  кўтарилди. Унга россиялик  Альберт Батиргазиев рақиблик қилди.

Муросасиз ва кескин тарзда ўтган ушбу жангда ҳакамлар қарорига мувофиқ россиялик боксчи ғалаба қозонди. Шу тариқа Халаков турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!