Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бундеслигадан янги юлдуз чиқди

Роса харидор кўпайди

«Айнтрахт» жамоасида тўп сураётган марказий ҳимоячи Ннамди Коллинз фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда fussball_news нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 22 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ливерпуль» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, ҳозирча ушбу учта топ-жамоадан ҳеч бири расмий музокараларни бошламагани таъкидланмоқда.

«Айнтрахт» қишки трансфер ойнасида Коллинзни сотишни режалаштираётгани йўқ. Бироқ клуб 35 миллион евро ва ундан юқори таклифлар келиб тушса, уларни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Коллинз барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда бешта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ