Matchroom компанияси DAZN билан 5 йиллик шартнома имзолади

Эдди Хирнга тегишли бўлган Matchroom компанияси Британияда бўладиган жангларни DAZN платформасида трансляция қилиш учун 5 йиллик шартнома имзолади. Эндиликда Буюк Британияда Matchroom томонидан ташкил этиладиган бокс кечалари ҳам DAZN орқали узатилади. Шу вақтгача компания бу борада Sky Sports канали билан ишлаб келмоқда эди.

 Шартномага асосан Британияда Matchroom томонидан йилига камида 16 та бокс оқшоми ташкил этилади. Шунингдек, ўтган йили муваффақиятли тарзда амалга оширилган "Fight Camp" бокс серияси ҳам ҳар йили ўтказиладиган бўлди. 2021 йилги серия жанглари 31 июлдан бошлаб кетма-кет 3 ҳафта давомида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!