Азамат Нуфтиллаев Франция промоушени билан шартнома имзолади

  • 1 март, 2022, 14:12
  • 0
  • MMA

Ўзбекистон ММА оламида "Аждар" номи билан танилган, оғир вазн (120 кг) тоифаси вакилларидан бири Азамат Нуфтиллаев (12-0-1) янги промоушен билан шартнома имзолади. 

Яъни, Aзамат Нуфтиллаев энди Франциянинг "Ares Fighting" промоушенида ўз жангларини ўтказади. Ҳамюртимиз ушбу француз промоушени билан 4 та жангга шартнома имзолаган. 

Бу ҳақида спортчи ўзининг “Инстаграм” саҳифасида маълум қилди. Ҳамюртимиз промоушендаги дебют жангини 10 март куни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Нуфтиллаев сўнги жангини 19 февраль куни украиналик Юрий Проценкога (20-13 -1) қарши ўтказиб, дуранг қайд этганди. 

Дана Уайт Ислам Махачевга рақиб сифатида кимни кўрмоқда?

Ана холос! "UFC 272" турнирининг 2-марказий жанги бекор қилинди

Расман! Хамзат Чимаев ҳамда Гилберт Бёрнс жанги тасдиқланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!