Баҳром Фозиловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди, у Тошкентда рингга кўтарилади
Хабар бериб ўтганимиздек, 14 март куни Тошкент шаҳрида жойлашган Юнусобод спорт саройида "Akhmat Fight Promotion" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Мазкур кечаданинг асосий кард баҳсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади. Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) жанглар олиб борувчи Баҳром Фозилов (7-1-3, 7КО) ушбу кечада Озарбайжон вакили Али Маммадов (13-5, 3КО) билан тўқнаш келади.
25 ёшли Фозилов 31 январь куни ўзининг охирги жангида Элвин Аҳундов устидан биринчи раунднинг ўзида, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу куни Мирзакамол Нематов ҳам Зураб Заниевга қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар