Эксперт Ҳусанов келажаги бўйича хавотирли фикр билдирди
Абдуқодир Ҳусанов янги бош мураббий Энцо Мареска қўл остидаги дастлабки учрашувларда бошланғич таркибдан жой олган бўлса-да, кейинчалик захира ўйинчисига айланиб қолаётгани кузатилмоқда.
Италиялик мутахассис 22 ёўзбек футболчисини кўпроқ знг қанот ҳимоясида ўйнатди. Бу ҳолат ушбу позициянинг асосий ўйинчиси бўлган Матеуш Нуньеш сафга қайтгунича давом этди.
Жорий мавсумда ҳимоячи Англия чемпионатида учта тўлиқ учрашув ўтказди. У “Борнмут”, “Кристал Пэлас” ва “Ковентри”га қарши баҳсларда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Умуман, футболчи барча турнирларда олтита учрашувда иштирок этди. Улар орасида Англия Суперкубогида “Арсенал”, Европа Чемпионлар лигасида “Порту” ва Англия лигаси кубогидаги “Норвич Сити”га қарши учрашув бор. “Норвич Сити”га қарши баҳсда Sofascore Ҳусановнинг ҳаракатларини 7,6 баллга баҳолаган.
“Порту” билан бўлган тўқнашувда Абдуқодир илк маротаба чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнашига тўғри келди. Аслида Ҳусанов учун идеал позиция ҳимоя маркази. Бу жойда ўзбек футболчиси ўтган йили январда олиб келинган Марк Гехи билан идеал жуфтликни ташкил қилган эди. Бироқ ёзда жамоани тарк этган Бернарду Силванинг ўрнига Энцо Мареска томонидан Рубен Диашнинг жамоа сардори этиб тайинланиши португалиялик футболчининг асосий таркибдаги жойини мутлақ кафолатлади. Бу нуқтада айнан Абдуқодир Ҳусанов ўйнар эди.
Янги мавсумда ўзбек футболчиси ҳимоя чизиғининг учала нуқтасида тўп тепган бўлса-да, бора-бора бошланич таркибда муқим ўрни йўқлиги ойдинлашиб бормоқда. Хусусан, охирги икки учрашув – Манчестер дербиси ва “Сандерленд” билан учта гол ўтказилган баҳсда Абдуқодирнинг захирада қолдирилиши шундан далолат бермоқда.
Бу масалага “Манчестер Сити” фаолиятини мунтазам ёритиб келаётган нуфузли манба – City Xtra сайти эксперти Эдвард Бернетт эътибор қаратиб, Абдуқодир Ҳусановнинг Энцо Мареска қўл остидаги келажаги хавотирли эканини таъкидлади.
- Ҳозир ҳамма Премьер-лигага қўйилаётган айбловлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида муҳокамаларга берилаётганини биламан. Аммо, агар ижозат берсангиз, яна футбол майдонидаги воқеаларга қайтишни ва Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ айрим хавотирларимни билдиришни истардим.
Менимча, 2025 йил январь ойида жамоага қўшилганидан бери Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси бизнинг энг яхши ҳимоячимиз бўлиб келди. Унинг тезлиги ниҳоятда юқори, жисмоний кучи кўп ва бақувват, тўпни олиб қўйиш маҳорати жуда зўр, бу ҳимоячини яккама-якка вазиятларда енгиш жуда қийин.
Бироқ Мареска Ҳусановдан унчалик мамнун эмасдек кўринади. Чунки италиялик мураббий қўл остида футболчи ҳозирча майдонга камроқ туша бошлади.
Тушунаман, ўйинлар сони кўпайгани сари таркиб чуқурлиги муҳим омилга айланади ва биз Ҳусановни кўпроқ майдонда кўрамиз. Шунга қарамай, одатда асосий таркибга биринчи бўлиб кирган футболчининг энди ҳар ҳафта захира ўриндиғида ўтирганини кўриш барибир одамни хафа қилади, - деб ўз қарашларини билдирди Эдвард Бернетт.
Бундан ташқари, “Манчестер Сити” атрофидаги вазият ҳам футболчиларнинг келажагига ва танловига таъсир ўтказиши мумкин. Хусусан, Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг ўзидан “Челси”, “Астон Вилла”, “Эвертон” ва “Борнмут” қизиқиш билдирмоқда ва улар орасида ўзбек ҳимоячисини январда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганлари ҳам бор.
Муҳим янгилик! Ўзбекистон "ЖЧ-2034" йўлланмасини Миллатлар лигаси орқали қўлга киритиши мумкин
Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?
ФИФА икки ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бўйича қарор қабул қилди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвали (тўлиқ)
Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари медаллар жадвалидаги якуний ўрни аниқ бўлди
Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди
Осиё ўйинлари-2026: Медаллар жадвалида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди
Ҳусанов ҳақида қизиқ фактлар маълум қилинди

Фикрлар