Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Расман! Роналду ПСЖ билан ўйинда араблар жамоаси сардори бўлади

Изоҳлар: 0

Афсуски, бу беллашувда "Ал-Насср" таркибидаги ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилмайди.

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ПСЖга қарши баҳсда "Ал-Насср" ва "Ал-Ҳилол" жамоаларининг аралаш таркибига сардор бўлади. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар берди. 

Бу Криштианунинг саудияликлар сафидаги илк ўйини бўлишига қарамасдан, араблар уни сардор бўлишини маълум қилишди. Афсуски, бу беллашувда "Ал-Насср" таркибидаги ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилмайдиган бўлди. У кенгайтирилган таркибдан ўрин олмаган.

Маълумот ўрнида, ПСЖ билан учрашув 19 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

фото

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ