Даҳшатли сумма! "Бавария" Майкл Олисе нархини "Реал"га айтди
Бунча тўлаш имконсиз
Мюнхеннинг "Бавария" клуби француз ҳужумчиси Майкл Олисе бўйича ўз позициясини аниқ белгилади.
Мадриднинг "Реал" жамоаси томонидан қизиқиш сақланаётганига қарамай, немис гранди футболчини фақат жуда юқори миқдордаги таклиф эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "Бавария" раҳбарияти 24 ёшли вингерни сотишга фақат битта шарт билан рози: клуб унинг трансфери учун камида 200 миллион, кўпи билан 300 миллион евро атрофида компенсация олишни кўзламоқда.
Маълум қилинишича, Майкл Олисенинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Шу боис "Бавария" ҳозирча унинг кетишига шошилмаяпти ва футболчини жамоанинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.
Изоҳлар (0)