Расман! Ҳусаин Норчаев Россия клубига трансфер қилинди

“Насаф” футбол клубининг ёш, умидли ҳужумчиси Россиянинг “Алания” жамоасига трансфер қилинди. Бу ҳақда қаршиликлар матбуот хизмати хабар берди.

Норчаев “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳусаин 2019 йилдан буён асосий жамоа таркибида эди.

Ҳужумчи “Насаф” таркибида Суперлиганинг бир марта кумуш ва бир марта бронза медалларини, икки бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 2021 йилда у ОФК кубогида тўпурарга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
22/02/2023 17:47
Хўп, неччи пулга?