Ёш ҳамюртимиз Испаниянинг "Райо Вальекано" клуби сафида гол урди! (Видео)
"Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланадиган Ислом Кенжабоев Испаниянинг "Райо Вальекано" жамоаси сафида гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи ўзининг "инстаграм"даги саҳифасига гол видеосини жойлаган.
Гап шундаки, Ислом "Райо Вальекано" ёшлар жамоаси таркибида ҳаракат қилмоқда. У ёзда клуб учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганди.
19 ёшни қаршилаган футболчининг “Насаф” билан 2025 йил охиригача имзолаган шартномаси бор. Агар томонлар келиша олса, Мадрид клуби қишда Кенжабоевни трансфер қилади.
Эслатиб ўтамиз, Кенжабоев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Фикрлар