Ўзбекистонга қарши Индонезиянинг асосий ҳужумчиларидан бири майдонга туша олмайди

Хабарингиз бор, бугун 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия баҳси бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан индонезияликлар таркибида катта йўқотиш бор. 

Гап шундаки, Рафаэль Струик турнир давомида иккита сариқ карточка олганлиги сабабли битта ўйинни ўтказиб юбориши керак. У Иордания ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларда огоҳлантирилган. 

Струик таркибдаги энг асосий ҳужумчилардан бири бўлиб, чемпионатдаги барча баҳсларда майдонга тушиб, захирага олинмаган. Шу билан бирга, унинг ҳисобида 2 та гол ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Индонезия - Ўзбекистон беллашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. Мазкур баҳсни "Sports.uz Live" телеграм каналимизда жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!