ЕЧЛ. "Боруссия" - ПСЖ ўйинини англиялик ҳакам бошқариб боради
1 май куни тунги соат 00:00 да Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида "Боруссия" - ПСЖ учрашуви старт олади. Мазкур ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум бўлди.
Унга кўра, англиялик рефери Энтони Тэйлор беллашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Гари Бесвик ва Адам Нунн ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Эспен Эскаш номи қайд этилган.
Маълумот ўрнида, "Боруссия" чорак финалда "Атлетико"ни мағлуб этган бўлса, ПСЖ бу босқичда "Барселона"дан устун келганди.
Фикрлар