Расман! Тьяго Силва мавсум якунлангач, "Челси"дан кетишини маълум қилди
Бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силва ёзда "Челси"ни тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда у видеомурожаат йўллади.
"Челси" мен учун кўп нарсани англатади. Бу ерда бир йил қолиш учун келгандим, аммо 4 йилдан бери шу ердаман. Фақат ўзим учун эмас, оилам учун ҳам шу қарорга келдим.
Фарзандларим ҳам "Челси" либосида тўп тепишмоқда ва бу мен учун клубнинг бир бўлаги сифатида фахр туйғусини беради. Умид қиламанки, ўғилларим фаолиятлари давомида бу клубда кўплаб совринларга эга чиқа олишади.
Тўрт йил давомида мен қилишим мумкин бўлган барча ишни қилдим, жамоам учун боримни бердим. Шунга қарамай, ҳамма нарсанинг бошланиши, давом этиши бўлгани каби якуни ҳам бўлади. Шу билан ҳаммаси тугади, демаган бўлардим. "Аристократлар" эшигидан бошқа вазифа эгаси сифатида кириб келишим ҳам мумкин", - деди афсонавий ҳимоячи.
Фикрлар