"Навбаҳор" ниҳоят бу ишни уддалади!
Айни вақтда давом этаётган Суперлига 5-туридан ўрин олган қолдирилган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳсида "лочинлар" футболчиси Гиорги Никабадзе 3-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Бу наманганликларнинг Суперлигада 24 майдан буён киритган илк голи бўлди. Шу вақтга қадар "Навбаҳор" Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 4 та ўйинда иштирок этиб, бирор маротаба ҳам рақиблари дарвозасини ишғол эта олмаган.
Шу тариқа, наманганликларнинг Суперлигадаги голсиз серияси якунига етди.
Фикрлар