Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Турки Ал аш-Шайх Усик - Фьюри тўқнашувида ким ғолиб бўлишини айтди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Турки Ал аш-Шайх украиналик ва британиялик ўртасидаги бўлажак реванш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Бокс оламида катта жангларни ташкил қиаётган Турки Ал аш-Шайх украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги бўлажак реванш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мен Тайсоннинг ғалаба қозонишини истардим, бироқ менимча, бу баҳсда ҳам Усикнинг қўли баланд келади. Фьюрининг ғалаба қозонишини нега хоҳлайман? Чунки учинчи жангни кўришни хоҳлайман” -  деди Ал аш-Шайх You Tube даги "The Sporting" каналига.

Эслатиб ўтамиз,  22 декабрь куни Ар-Риёдда украиналик ва британиялик ўзаро тўқнаш келади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ