Лаутаро "Флуминенсе"га қарши мағлубиятдан сўнг жамоадошларига жиддий мурожаат қилди

CHERY AUTO

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Флуминенсе"га қарши 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгани борасида фикр билдирди:

Tecno

"Биринчи бўлимда ўйиндан бутунлай чиқиб қолдик. Гол ўтказиб юбордик, узатмаларда ва ўзаро суғуртада хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи таймда анча яхшироқ ҳаракат қилдик ва барча кучимизни сарфладик. Ҳар икки жамоа учун об-ҳаво жуда иссиқ, майдон эса қуруқ эди.

Биз руҳан чарчаган эдик, айрим футболчиларимиз етишмасди. Мухлислардан узр сўрайман. Ҳозир дам олиб, кейинги мавсумни имконият даражасида яхши бошлашимиз керак.

Мураббий бизга кучли туртки берди. Бугун мусобақани тарк этган бўлсак-да, муҳим сигнал берилди: ким қолмоқчи — қолсин, ким кетмоқчи — кетсин. Биз катта тарихга эга футболка учун курашяпмиз ва катта мақсадлар сари интилиш керак.

Бу гапларингиз билан кимни назарда тутяпсиз?

"Мен барча ҳақида гапиряпман. Мавсум узоқ ва оғир бўлди, мукофотсиз якунландик. Бу умумий чақириқ: биз юқори мақсадларга интилишимиз керак. Юқорида қолиш учун хоҳиш, жамоавийлик керак" — деди Лаутаро "Sport Mediaset"га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!