
Суперлига. Самарқанддаги марказий баҳсда жанговар дуранг натижа қайд этилди
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз уйида "Насаф"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб учрашувнинг 16-дақиқасида Алибек Давронов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Анваржон Ҳожимирзаев орадаги фарқни йўққа чиқазиб, ҳисобни тенглаштирди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Марко Станоевич пенальтидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасида эса Акмал Мазговой ҳисобни тенглаштириб, жамоасига 1 очкони тақдим этди.
Ушбу учрашувдан сўнг самарқандликлар очколар сонини 29 тага етказиб олиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. "Аждарлар" эса 33 очко тўплаб, "Динамо" билан орадаги 4 очколик фарқни сақлаб қолди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season

Динамо
- Anvar Khozhimirzaev 26'
- Marko Stanojević 45'
06.07.2025 20:00

Насаф
- Jakhongir Urozov 16'
- Akmal Mozgovoy 85'
Фикрлар