"Мозговойни кетиши биз учун йўқотиш, Кожони ижара пули ҳам, талаблари ҳам юқори" - Рўзиқул Бердиев яна нималарни айтди?

CHERY AUTO

Суперлиганинг 15-туридаги марказий тўқнашувлардан бири Самарқандда “Динамо” – “Насаф” иштирокида бўлиб ўтди. Қизиқарли ўтган учрашув 2:2 ҳисоби билан якун топди. Ўйиндан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб берди.

Tecno

- Иккита етакчи жамоа бир-бирига қарши ўйнагани кўриниб турди. Кураш ҳам, сифат ҳам бўлди. Ўйинни ташкил қилиш ҳам ёмон бўлмади. Фақат бу учрашувда энг баҳсли вазият ВАРни бўлмаганидир. Бундай ўйинларда ВАР жуда керак эди. ВАР кўриб чиқадиган вазиятлар бўлганди. ВАРни йўқлиги ўйинни безамади. Рақиб жамоани биламиз, тўп билан яхши ҳаракат қилади. Ўз уйида, мухлислари қаршисида ажойиб футбол ўйнаб келяпти. Биринчи бўлимни ўртасидан кейин мувозанатни йўқотдик. Шуни эвазига иккита гол ўтказдик. Ҳисобда орқада қолгач, иккинчи бўлимда ўзгартиришимиз керак эди. Кўрдинглар, иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлиб, ғалабани ўйлаб ҳаракат қилдик. Афсуски, дуранг бўлди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимизга қарасак, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Кўп ҳужум қилдик, кўп вазиятлар ярата олдик. Яхши жамоага қарши сафарда ўйин ўтказдик. Балки дуранг учрашувга мос бўлгандир.

- Акмал Мозговой ҳақида турли гап-сўзлар юрибди...

- Акмалга жамоамиз, мухлислар, матбуот номидан миннатдорчилик билдирамиз. Жамоа учун бор кучини бериб ҳаракат қилди. Ғалабаларимизга муносиб ҳисса қўшди. Янада ўсишга қодир. Биз йигитларни келажагини ўйлаб, қаердадир молиявий тарафдан ютуғи бўладиган бўлса, бу ҳақида ҳам келишилган. Ўзига яхши таклиф бўлди. Клуб билан тузилган шартномасида ҳам кўрсатилган нарса бор экан. Жамоамизни тарк этишга қарор қилди. Албатта, у етакчимиз, бу биз учун йўқотиш. Ўйлайманки, ички захирамиздан ёки кимнидир таклиф қилиб бу позицияни ёпишга ҳаракат қиламиз.  

- “Динамо” футболчиси Ратиньо Мозговойнинг ўрнини эгаллайди, деган хабарлар бор. Шунга ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Кўп ўйинчилар билан музокара олиб боряпмиз. Ратиньо ҳам булардан бири бўлиши мумкин.

- Бундан ташқари, Кожога ҳам “Насаф” қизиқаётгани ҳақида эшитдик...

- Кожони биласизлар, уни шартномаси бор, олишимиз осон бўлмайди. Ижара пули ҳам, уни талаблари ҳам юқори. Бу масала биз учун оғирлик бўлиши мумкин. Биласизлар, биз ижарага кўп ўйинчи олиб ўйнатмаймиз, бундан кўп наф тегмайди.

- Мурод Раҳматов билан Чолович захирада ҳам йўқ эди. Бундан ташқари, иккинчи бўлимда нимага Голбан майдонга тушди?

- Голбан ёшлигида ҳужумда ҳам ўйнаган. Иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Қанотдан узун паслар билан ҳужум уюштирганимизда у керак эди. Қисман бўлса ҳам ёрдами тегди. Бу вариантни машғулотларда ҳам синаб кўрамиз. Алибек боради, у боради. Олдин Хусниддин борарди. Шунинг учун Голбанни ҳужумга қўйишга қарор қилдик. Йўқотишлар олдин ҳам бор эди. Раҳматов йўқ, Чоловични жароҳати бор. Умарда ҳам жароҳат бор, мажбурий ўйинга қўшдик. Танаффус пайтида бу йигитлар тикланиб олишади.

- Рубин Хебайни биринчи давра охиригача олиб қолишни имкони йўқмиди? Норчаев ўрнига номинал ҳужумчи тушмади. Ўзингиз айтганингиздек, ҳимоячи ҳужумга ўтказилди.

- Хебай яхши, тажрибали ҳужумчи. Бизга келганда жароҳат билан ва ортиқча вазн билан ҳаракат қилди. Шу боис клуб у билан келишди ва эртароқ кетишга қарор қилди. Охирги учрашувларда Рубин деярли жамоамиз билан бирга эмасди.

- Чемпионликдан кўра чемпион бўлиш қийин дейишади. Чемпионликни ушлаб туриш қанчалик қийин бўляпти?

- Чемпионатимиз жуда кучайиб кетган. Ўринлар учун курашадиган жамоалар кўп. Олдин 2-3 та бўлса, ҳозир 7-8 тагача курашишяпти. Биринчи даврани кичик очколар фарқи билан бўлса ҳам пешқадам сифатида тугатиш салоҳиятимиздан бир дарак. Охиригача курашамиз, бу вазифа олдимизда бор. Футболчилар ҳам мақсад қилишган. Умид қиламанки, биз учун ҳаммаси яхши тугайди.

- “Динамо”ни бошидан баланд сакраётганини айтишяпти. “Нефтчи” ва “Бунёдкор”га ўз майдонида ютқазгандан кейин “Насаф” футболчиларида осонлик билан ютамиз, деган фикр туғилдими?

- Йўқ, биз ҳурмат қиламиз. Айтишим керакки, “Динамо” жамоасининг таркибини саёз ёки кучсиз деб бўлмайди. Салоҳиятли ўйинчилар бор. Иккинчи йилдирки шундай. Ўйинчиларни мураббийлар билган ҳолда жамоага таклиф қилишяпти. “Динамо”ни олдинда бориши тасодиф эмас. Абрамов икки-уч йилдан бери ишлаяпти ва ўзига мос футболчиларни чақириб оляпти. Мураббийларни маҳорати ва уларни қарашларидир. Ўтган ўйинларда мағлубиятларга учради. Ҳозирги чемпионатимизда бундай ҳолатлар бўлиб турибди. Фақат “Динамо”да эмас, бошқа жамоалар билан ҳам юз беряпти.  

- “Насаф” биринчи даврада грандларга қарши кўпроқ ўз уйида ўйнади. 15 та турда “Насаф” қайси рақибга қарши кўпроқ қийналди?

- Билмадим, қаердадир очко йўқотдик ёки мағлубиятга учратдик. Буни чуқурроқ ўйлаб кўриш керак. Узр, бу ҳақида ўйламабман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
07/07/2025 07:17
Нима сабаб булдики Пахтакор Навбахорда булган вар Насафда булмади бирор мутасадди жавоб Бера оладими.
Шоим Зарипов
07/07/2025 07:15
Бу уйинмас шунчаки юкорида утирганларни топшириги бажарилди Анвар Хожимирзаев уйиндан ташкари холатда туганди тупни Кабул КИЛИБ ОЛИБ жарима майдонида кирмасдан йикитилди ВАР булганда пенальти булмасди 2 холатда НАСАФ фойдасига пенальти берилмади НОИЛ , РУСТАМ ЛУТФУЛИНЛАР НАСАФНИ ашаддий душманлари ПАХТАОЙНИ кутараман деб уйламанг жаноб Ортикхужаев бу ЙУЛ ХАРОМ халол ЙУЛ Билан галабага эришинг бутун узбек футбол ишкибозлари олкишлайдинима