
"Сўғдиёна" Филип Иванович трансферини эълон қилди
"Сўғдиёна" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда.
Клбу матбуот хизматининг хабар беришича, бу сафар маҳоратли ва тажрибали ҳимоячи Филип Иванович билан бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзоланди!
Ёдингизда бўлса, у 2023 йилнинг ярмида "Навбаҳор"га қўшилган ва бир ярим йил мобайнида наманганликлар шарафини ҳимоя қилган. Охирги клуби эса Баҳрайннинг "Ал-Халдия" клуби ҳисобланади.
Маълумот учун: Филип Иванович профессионал фаолияти давомида яна қуйидаги жамоалар сафида ўзини намоён этган:
▪️ Ҳайдук Белград
▪️ Радник
▪️ Сабаҳ
▪️ Теута
▪️ Раднички
▪️ Навбаҳор
Филип Иванович энди бор эътиборини "Сўғдиёна" клубига қаратади.
Эслатиб ўтамиз, ундан аввал жиззахликлар Жасур Жалолиддинов, Сардор Раҳмонов ва Рубин Хебайнинг трансферларини ҳам эълон қилди.
Фикрлар