
Амирхон Алихўжаев Достон Бозоровнинг камари учун жанг қилади!
21 сентбярь куни пойтахтимиз - Тошкент шаҳрида "Octagon 79" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Амирхон Алихўжаев (12-5) ҳам иштирок этиб, енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун қозоғистонлик Саят Абдуали(8-0)га қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Достон Бозоров янги промоушен билан шартнома имзолашга яқин тургани боис, енгил вазндаги ушбу камарни вакант қолдирмоқда.
Фикрлар