
Here we go! Тэо Эрнандес "Ал-Ҳилол" футболчиси
"Милан" футболчиси Тэо Эрнандес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Уни "Ал-Ҳилол" ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Фабрицио Романо хабар беришича, клублар келишувга эришди. Ушбу трансфердан Милан жамоаси 25 миллион евро ишлаб олади. Тез орада ҳимоячи шартнома имзолаш учун Саудияга кетиб бориши кутилмоқда.
Тэо фаолияти давомида "Атлетико", "Реал" ва "Милан" каби клублар тўп тепди. Уни Италия клуби 2019 йилда "Реал"дан 23 миллион еврога сотиб олганди.
Фикрлар