"Реал" Ла Лиганинг биринчи тур учрашувини кейинроқ муддатга кўчиришни талаб қилмоқда

  • 7 июль, 15:20
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалига чиққани сабаб, янги мавсумдаги Ла Лиганинг илк ўйинини кейинроқ ўтказишни хоҳламоқда. "Қироллик клуби" 9 июль куни ПСЖга қарши ўйнайди, Ла Лиганинг биринчи турида эса 19 август куни "Осасуна" билан тўқнашиши керак.

Tecno

"AS" нашрининг хабарига кўра, "Реал" ва Испания футболчилари уюшмаси (AFE) футболчиларга КЎЖЧдан кейин 3 ҳафталик таътил ва 3 ҳафталик мавсумолди тайёргарлик ҳуқуқини талаб қилмоқда. Бу ҳолат меҳнат шартномасига мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу масала юзасидан Ла Лига ва Испания футбол федерациясига (RFEF) расмий сўров юборалиши кутилмоқда. Аввалроқ, Ла Лига КЎЖЧда чорак финалга чиққан жамоаларга мавсумни кечроқ бошлашга рози бўлганди. Аммо ҳозирча лига "Реал"нинг сўровига жавоб беришни рад этмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу низога мусобақалар қўмитаси аралашиши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!