Хёйсен, Пачо ва Эрнандес неча ўйинга дисквалификация қилинди?

CHERY AUTO

ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалидан сўнг футболчилар олган қизил карточкалар юзасидан расмий қарорини эълон қилди.

Tecno

ПСЖ ҳимоячилари Вильян Пачо ва Люка Эрнандес икки ўйинга дисквалификация қилинди. ФИФА уларнинг "Бавария"га қарши ўйиндаги қоидабузарликларини "қўпол ва жиддий" деб баҳолади. Бу эса улар ярим финалда "Реал"га қарши 9 июль куниги учрашувни ҳамда агар парижликлар финалга чиқса, ҳал қилувчи баҳсни ҳам ўтказиб юборишларини англатади.

Шу билан бирга, "Реал" ҳимоячиси Дин Хёйсен фақат бир ўйинга дисквалификация қилинди. Демак, у ярим финални ўтказиб юборган тақдирда, жамоа финалга чиқса, ҳал қилувчи учрашувда иштирок этиши мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!