
Манчестер клуби Вардини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Англия термаси ва "Лестер"нинг собиқ ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини яна бир англиялик клубда давом эттириши мумкин.
"The Athletic" нашрининг хабар беришича, 38 ёшли тажрибали футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда.
Манкунияликлар Вардини Расмус Хёйлунднинг эҳтимолий кетиши фонида унинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, даниялик ҳужумчи жорий трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жейми 2012 йилдан бери "бўрилар" сафида ҳаракат қилиб келган. У Англия Премьер-лигасида 342 ўйинда иштирок этиб, 145 та гол ва 50 та ассист муаллифи бўлган. Ҳозирда футболчи эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар