
Гвардиоланинг асосий трансфер талаби — "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар берди.
Манбага кўра, француз футболчисининг хизматларига "Манчестер Сити" катта қизиқиш билдирмоқда. Қизиғи шундаки, ушбу трансферни "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола шахсан талаб қилмоқда.
22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер нархи тахминан 60 миллион евро деб баҳоланмоқда. Камавинганинг "қироллик клуби" билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, у ўтган мавсумда Ла Лигада 19 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар