
"Бавария" ва "Манчестер Сити" ПСЖ етакчисини нишонга олди!
Италия терма жамоаси ва ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансфер ойнасида катта клублар эътиборида. Бу ҳақда итальян инсайдери Николо Скира маълум қилмоқда.
Манбага кўра, "Бавария" ва "Манчестер Сити" 26 ёшли посбонни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Доннарумманинг трансфер баҳоси 40 миллион евро деб баҳоланмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.
Жанлуижи ўтган мавсумда ПСЖ сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 43 гол ўтказиб юборди ва 17 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Мазкур икки топ клубдан ташқари, бир неча кун аввал Лондоннинг "Челси" клуби ҳам парижликлар посбони атрофидаги вазиятни ўрганаётгани ва фурсат туғилиши билан шартнома таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида миш-миш хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар