Модрич нега "Милан"да 14-рақамни танлагани ҳақида гапирди

CHERY AUTO

Хорватиялик афсонавий ярим ҳимоячи Лука Модрич расман "Милан" футболчисига айланганидан сўнг жамоада 14-рақам остида тўп суришини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу рақам унинг фаолиятида алоҳида ўринга эга.

Tecno

"Бу рақам менга жуда ёқади. Дастлабки фаолиятимда ҳам, ҳатто терма жамоада ҳам 14-рақамда ўйнаганман. Қолаверса, "Милан"да 10-рақам Рафаэл Леауга тегишли. У — жамоанинг ҳозири ва келажаги" — деди Модрич "PianetaMilan.it" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич аввал "Реал Мадрид" сафида 10-рақамда тўп сурган ва жамоа билан бир қатор халқаро совринларни қўлга киритган. Шу билан бирга, ҳавбек терма жамоадаги фаолиятини ҳам мазкур рақамда бошлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!