"Реал Мадрид" молиявий барқарорлик бўйича янги босқичга чиқди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби 2024/25-молиявий йили бўйича расмий ҳисоботини эълон қилди. 

Tecno

Унга кўра, клубнинг трансферларсиз тушган умумий даромади 1,185 миллиард еврони ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 10%га кўп ва клуб тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Соф фойда кўрсаткичи 24,3 миллион еврони ташкил этди — бу ҳам ўтган йилга нисбатан 56%га ошган. EBITDA (фойданинг солиқлар, фоизлар ва амортизациядан олдинги ҳолати) 242,9 миллион еврони ташкил қилиб, клуб учун яна бир рекорд сифатида қайд этилди.

"Реал"нинг соф капитали 598 миллион еврога етди. Қарз/капитал нисбати 0 бўлиб, бу мадридликларнинг молиявий жиҳатдан мукаммал ҳолатда эканини тасдиқлайди.

Шу билан бирга, клубнинг стадионни қайта қуриш учун олинган кредитлардан ташқари тоза қарзи бор-йўғи 12 миллион еврони ташкил этмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!