Луис Энрике уч нафар юлдузни асосий таркибдан четлатди

CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Луис Энрике ижарадан қайтган машҳур футболчилардан уч нафари асосий жамоа машғулотларига қўшмади.
Испаниялик Марко Асенсио ва Карлос Солер, шунингдек, словакиялик ҳимоячи Милан Шкриньяр захира ўйинчилари машғулотларига жўнатиб юборилди.

Tecno

Ok Diario нашрининг маълумотига кўра, Луис Энрике келаси мавсум ҳам бу ўйинчиларга ўз жамоасидан жой бермоқчи эмас. Шунинг учун ҳам уларни испаниялик мураббий шахсан ўзи ўтказадиган машғулотларда қатнашишига йўл қўймади.

Бундан ташқари, захира жамоаси ўйинчиларига машғулотларда камроқ юклама берилади. Бу бошқа клубларга ўтиши керак бўлган футболчиларни шикастланишдан сақлайди.

Ўз даврида ПСЖга катта умидлар билан олиб келинган ҳар учала чарм тўп устасига даъвогар клублар чиқмоқда. Солерни “Вильярреал” чақиряпти. Асенсио ва Шкриньярга “Фенербаҳче” иш таклиф қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!