"Бухоро" августдан бошлаб уй ўйинларини Қаршида қабул қилади

CHERY AUTO

"Бухоро" уй учрашувларини "Насаф"нинг "Марказий" стадионида ўтказади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Бухоро" клуби уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилган стадион ҳозирга қадар Лига томонидан Суперлига беллашувлари учун рўйхатдан ўтказилмади. 

"Суперлига ва Пролига регламенти"га кўра, клуб расмий учрашув стартига 20 кун қолгунига қадар стадион масаласини тўлиқ ҳал қилиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Бухоро шаҳридаги стадион тайёр бўлгунига қадар "Бухоро" клуби ўз уй учрашувларини Қарши шаҳрида ўтказиш бўйича "Насаф" билан келишувга эришди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!