
Расман! "Андижон" "Сурхон" футболчисини қўлга киритди
Таркибини кучайтириш бўйича селекцияни давом эттираётган жамоамиз яна бир футболчи билан келишувга эришди. Эндиликда иқтидорли ҳимоячи Суннатилла Ҳамиджонов иккинчи даврада “Андижон” шарафини ҳимоя қилади.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар ўзаро келишувга эришдилар ва Ҳамиджонов билан мавсум охирига қадар “Сурхон” клубидан ижарага олинди.
Маълумот учун, Ҳамиджонов 2001 йилнинг 8 январь санасида таваллуд топган. У 2021 йилги мавсумда “Андижон” таркибида тўп сурган. Шундан сўнг “Олимпик” ва “Сурхон” жамоаларида фаолиятини давом эттирди.
Бу йил биринчи даврада термизликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та голли пасни узатган.
Фикрлар