
Форс нашри: Ўзбекистон жаҳон чемпиони билан музокаралар олиб бормоқда, биз эса ҳамма нарсада дунёдан орқадамиз
Форс нашрлари Ўзбекистон миллий терма жамоасига Йоахим Лёв олиб келиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
- Биз Галенои ва Афозали билан биргаликда Мундиалга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Ўзбекистон терма жамоаси 2014-йилги Мундиал ғолиби бўлган мураббий Йоахим Лёв билан келишувга эришди. Немис мутахассиси тез орада Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланади.
- Биз ҳар жабҳада дунёдан ортда қоляпмиз.
Бундан ташқари, Parsfootball.com нашри "Пахтакор клуби раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Йоахим Лёв тушган суратни жойлаштириб, шундай изоҳ ёзиб қолдирган:
"Айни пайтда "Пахтакор" раҳбарининг Лёв билан қўл бериб кўришган сурати эълон қилинган, бу унинг Ўзбекистон футбол федерацияси билан музокараларидаги муваффақиятидан далолатдир".
Бу сурат аслида 2024 йилнинг 4 декабрь куни ижтимоий тармоқларда айланган.
Фикрлар
халкини хакини четга сочиб келаяпди, холос