
"Манчестер Сити"нинг захирасидаги ҳимоячисига Туркия гранди қизиқиш билдирмоқда
Туркия матбуоти тарқатган хабарларга кўра, "Галатасарай" клуби "Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжининг маош борасидаги талабларини сўраб сўров юборган. Бу ҳақида эса "City Xtra" хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Истанбул гранди швейцариялик марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда, аммо бу трансфернинг амалга ошиши учун Аканжи маошини қисқартиришга тўғри келади.
Ҳозирча футболчи билан музокаралар бошланмаган, аммо агар у маошини пасайтиришга рози бўлса, "Галатасарай" "шаҳарликлар"га расмий таклиф юборади.
Мануэлнинг "Сити"да рақобат кундан-кунга ошиб бораётгани сабаб, келажаги ҳали ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли фулбек манчестерликлар сафида умумий 136 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ҳамда 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг клуб билан шартномаси эса 2027 йилгача амал қилади.
Фикрлар