"Ан-Наср" Европадан ҳимоячи олиб келмоқда

CHERY AUTO

"Фейноорд" футболчиси Давид Ганцко тез орада Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби сафини тўлдиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, Криштиану Роналду клуби "Фейноорд" билан бўлажак битимнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилган. Ганцко "Ан-Наср" билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер қиймати 33 млн еврони ташкил этади.

Давид Ганцко 2022 йилдан бери "Фейноорд"да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда ҳимоячи Нидерландия клуби сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Трансфермаркт талқинига кўра, футболчининг нархи - 30 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!